14:02 | 11.06.22

                       

Павел Дуров Telegram’да пулли обуна ишга тушишини эълон қилди

Мессенжер асосчиси унинг афзалликларини санаб ўтди

Telegram асосчиси Павел Дуров мессенжернинг Premium пулли обуна версияси июнь ойида чиқишини маълум қилди.

Фото: «The Guardian»

Қайд этилишича, обуна қўшимча функциялар, тезлик ва ресурсларга эга бўлиш имконини беради. Унинг ёрдами билан фойдаланувчилар Telegram’ни қўллаб-қувватлаши ва янги функцияларни биринчи бўлиб оладиган ҳамжамиятга қўшилиши мумкин. Қолган Telegram функциялари бепуллигича қолади.

Бундан ташқари, барча платформа фойдаланучилари учун янги воситалар ишга тушади. Оддий фойдаланучилар Premium версиядаги айрим функцияларни кўриши мумкин бўлади. Пулли обунаси бўлган фойдаланувчилар томонидан тақдим этилган йирик ҳужжатлар, медиа ва стикерлар шулар жумласидандир.

Дуровнинг сўзларига кўра, реклама контентини интеграциялаш бўйича тажриба муваффақиятли чиққанига қарамай, Telegram асосан фойдаланувчилар томонидан молиялаштирилиши керак. Шу сабабли мессенжернинг асосий устуворлиги реклама берувчилар эмас, фойдаланувчилар ҳисобланади.

Аввалроқ Telegram’да янги реакциялар пайдо бўлиши маълум қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: