7:46 | 14.10.24

                       

Қамчиқ довонидаги ЙТҲда пиёда ҳалок бўлди

Toyota Prado’нинг 38 ёшли ҳайдовчиси йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтиш учун югуриб чиққан 27 ёшли пиёдани уриб юборган. Оқибатда пиёда оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида ҳалок бўлган.

2024 йил 11 октябр куни Тошкент-Ўш йўлининг Қамчиқ довонидан ўтган қисмида Toyota Prado машинаси йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтиш учун югуриб чиққан пиёдани уриб юборган.

Ҳодиса cоат 05:45 ларда Қамчиқ довонининг Наманган вилояти Поп тумани ҳудудида содир бўлган. 38 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Toyota Prado югуриб чиққан 27 ёшли пиёдани уриб юборган. Оқибатда пиёда оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида ҳалок бўлган.

Йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмаслик ҳам ҳайдовчилар, ҳам пиёдалар учун оғир оқибатларга олиб келади. Бу каби ҳодисалар йўллардаги хавфсизликни таъминлаш ва пиёдаларнинг белгиланган ўтиш жойларидан фойдаланишини таъминлаш зарурлигини яна бир бор кўрсатмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: