15:41 | 30.07.24

                       

Қорақалпоғистонда 18 ёшли қиз бедарак йўқолди

Қорақалпоғистонда 18 ёшли қиз бедарак йўқолди. У уйидан номаълум тарафга чиқиб кетиб, қайтиб келмаган.

Қорақалпоғистон ИИВ матбуот хизмати 18 ёшли қизга нисбатан қидирув эълон қилингани ҳақида хабар берди.

Қайд этилишича, 2024 йилнинг март ойида Элликқаъла туманида яшовчи 2006 йилда туғилган Қасимова Нафиса Отабек қизи яшаш манзилидан номаълум тарафга чиқиб кетиб, қайтиб келмаган.

Ушбу шахсни кўрганлардан ИИВ нинг қисқа рақами 102 га ёки:

  • 61-222-56-11;
  • 95-231-02-02;
  • 61-229-93-78;

рақамларига телефон қилиш сўралади.

Нафисани топишга ёрдам берганларга тегишли шахсий маълумотлар сир сақланаши кафолатланган.

Аввалроқ, Сирдарёда йўқолган 14 ёшли қиз Тошкента топилгани ҳақида хабар берилган эди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: