10:02 | 29.07.24
Сирдарёда бедарак йўқолган 14 ёшли қиз Тошкентдан топилди.
Сирдарёда 14 ёшли қиз бедарак йўқолгани ҳақида хабар берилган эди. Вилоят ИИБ матбуот хизмати қиз Тошкент шаҳридан топилганини маълум қилди.
Қайд этилишича, Гулистон тумани, Мевазор маҳалласи, Саховат кўчаси 15-уйда яшаган 2010 йилда туғилган, Шухратжонова Захро Рустам қизи яшаш хонадонидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолган.
Маъсуллар томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида бедарак йўқолган Шухратжонова Захро Тошкент шаҳри ҳудудида топилди.
«Ушбу ҳолатга бефарқ бўлмаган барча юртдошларимизга Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси жамоаси номидан ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз», дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Оҳангаронда 27 ёшли фуқарога нисбата қидирув эълон қилинган. Уни топишга ёрдам берганларга 10 млн мукофот пули берилади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: