13:28 | 12.04.23 4009
Рамазон ҳайитида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?
Маълумот учун, 2023 йил Рамазон ҳайити 22 апрел (шанба) кунига тўғри келади
Ўзбекистонликлар апрел ойида Рамазон ҳайити муносабати билан уч кун кетма-кет дам олади. Бу ҳақдаги фармон Шавкат Мирзиёев томонидан 2022 йилнинг декабр ойида имзоланган эди.
Маълумот учун, 2023 йил Рамазон ҳайити 22 апрел (шанба) кунига тўғри келади, бундан ташқари, Ўзбекистон аҳолиси 23–24 апрел кунлари дам олади. Шу билан бирга, беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 29 апрел иш куни бўлади.
Мавзуга доир: Ўзбекистонда 2023 йил учун дам олиш кунлари белгиланди