13:40 | 15.11.24
Тожикистондаги Роғун гидроэлектр станцияси қурилиш майдонида юз берган ҳодисада уч ишчи ҳалок бўлди, яна бир киши тан жароҳати олди.
12 ноябрь куни Тожикистон ҳукумати ҳузуридаги Саноатда ва кончиликда ишларнинг хавфсизлигини назорат қилиш давлат хизмати маълумотига кўра, ҳалок бўлганлар «Хокруд» компаниясининг 39, 40 ва 51 ёшдаги ходимлари бўлган. Ҳодиса қурилиш майдончасида содир бўлган, аммо ҳозирча аниқ сабаблари ошкор қилинмаган.
Расман тасдиқланмаган маълумотларга кўра, ишчилар устига платформа тушиб кетган.
Ҳодисадан сўнг махсус ишчи гуруҳ тузилиб, воқеа жойида тергов ишлари олиб борилмоқда. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ва хавфсизлик хизматлари ҳодиса ҳолатларига ойдинлик киритиш учун текширувларини давом эттирмоқда. Ҳодисанинг батафсил тафсилотлари тергов якунларига кўра эълон қилинади.
Роғун гидроэлектр станцияси Марказий Осиёдаги йирик лойиҳалардан бири бўлиб, унинг қурилишида хавфсизлик чоралари қатъий назоратда бўлган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: