23:54 | 04.07.22
Огоҳлантириш Швецияга ҳам тегишли экани айтилган
Финляндиянинг Жанубий Карелия провинциясидаги Лаппеенранта шаҳри мери Киммо Ярва Россия чегараси яқинида NATO базасини жойлаштиришни таклиф қилганди. Давлат Думаси спикери Вячеслав Володин бу таклифга муносабат билдирди.
Володиннинг сўзларига кўра, Шимолий Атлантика альянси базаларини жойлаштириш Финляндия ва Швецияни ҳимоя қилмайди, аксинча, маҳаллий аҳолини хавф остига қўяди.
«NATO базаларининг жойлаштирилиши бу икки давлатни ҳимоя қилмайди. Аксинча, бу ҳарбий инфратузилма жойлашган шаҳарлар аҳолисини хавф остига қўяди»,— деган у.
Шунингдек, Володин можаро юзага келганда зарбалар биринчи навбатда душманнинг ҳарбий инфратузилмасига қаратилишини таъкидлаган.
Аввалроқ Владимир Путин NATO’ни Швеция ва Финляндияда база ўрнатишдан огоҳлантирганди. Шунингдек, Россияда NATO билан можаро эҳтимоли ортиб бораётгани маълум қилинганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: