13:51 | 12.11.24

                       

Россиядаги ЙТҲда 2 нафар ўзбек ҳалок бўлди

Россияда Cobalt ва юк машинаси тўқнашувида 3 киши ҳалок бўлди. Марҳумларнинг 2 нафари Ўзбекистон фуқароси бўлган. Ҳозирда жасадларни ватанга қайтариш ишлари олиб борилмоқда.

Россиянинг Пенза вилоятида 10 ноябрь куни Cobalt ва юк машинаси ўртасидаги ЙТҲда 3 киши ҳалок бўлди. Ҳалок бўлганларнинг 2 нафари ўзбекистонлик бўлган тасдиқланди.

Маълум бўлишича. воқеа 10 ноябр куни (Москва вақти билан) эрталаб соат 04:00 ларда Пенза вилоятидаги М-5 федерал трассанинг 738 километрида ҳодисаси содир бўлиб, 3 киши ҳалок бўлган.

Қозондаги Ўзбекистон бош консулхонаси томонидан олиб борилган тадбирлар натижасида уларнинг 2 нафари Ўзбекистон фуқароси эканлиги тасдиқланди. Улар 44 ёшли ва 28 ёшли Б.Т. бўлган.

Жароҳат олган фуқаролар тор соҳа мутахассислар томонидан тиббий даволаниш кўрсатиш мақсадида Бош консулхона маҳаллий ҳокимият вакилларининг кўмагида турли жароҳатлар олган 2 нафар ўзбекистонлик Кузнецк туманлараро шифохонасига кўчирилганлигини маълум қилди. Хозирги пайтда Бош консулхона жасадларни Ватанга қайтариш бўйича зарур расмийлаштирув жараёнлари якунлаш чораларни кўрмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: