13:33 | 16.06.21
Бу бўйича Швеция қуролли кучлари бош қўмондони маълумот берди
Швеция қуролли кучлари бош қўмондони Микаэль Бюден Швецияга қарши таҳдид даражаси ошганини ва бунда Россияга алоҳида эътибор қаратиш кераклигини айтди. Шу муносабат билан Бюден армияни ривожлантириш ва мамлакат мудофаасини мустаҳкамлаш учун бюджет маблағларини кўпайтиришни талаб қилди. Бу ҳақда Aftonbladet’га таяниб, «Иносми» хабар берди.
Бюденнинг фикрига кўра, Россия Европадаги хавфсизлик тузилмаларига зарар етказмоқда ва бу каби бир неча мисоллар бор, жумладан, Қримнинг қўшилиши ва Украинанинг Донбассидаги уруш. У иккаласи ҳам Россиянинг ўз сиёсий мақсадларига эришиш учун ҳарбий воситалардан фойдаланиш истагида қаергача бориши мумкинлигини кўрсатишини айтган.
Шунга қарамай, Швеция ҳарбий разведкаси ушбу вазият тўғрисидаги сўнгги йиллик ҳисоботида Швеция учун энг жиддий таҳдидлар ҳарбий эмас, балки «гибрид» эканини таъкидлади.
Бюден нафақат армия, балки транспорт, энергия таъминоти ва соғлиқни сақлаш соҳаларида ҳам қилиниши мумкин бўлган ҳужумга қарши жавобларни ишлаб чиқиш кераклигини таъкидлаган. Шунингдек, у душманга таъсир ўтказа олиш учун ҳужумкор киберхавфсизлик қуролларини кучайтиришга чақирган.
«Бошқа давлатларнинг маълум кибер операцияларни амалга оширишининг олдини олиш мақсадида Швейция таъсир ўтказиш имкониятига эга бўлиши керак», — деган Швеция қуролли кучлари бош қўмондони.
Аввалроқ рус аскарлари Марказий Африкадаги тинч аҳолини ўлдиргани маълум бўлганди. Шунингдек, Путин Россияни нима хавотирга солаётганини маълум қилганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: