10:44 | 14.11.24

                       

Самарқандда мактаб ўқувчисини ўғирлаб, уни зўрлаш жинояти бўйича 8 киши қўлга олинди

8-синф ўқувчисига нисбатан жиноят содир этганликда айбланиб 9 нафар шахс терговга жалб қилинган, иш устидан Бош прокуратура назорат ўрнатган.

Самарқанд вилояти Қўшработ туманида 8-синф ўқувчисини ўғирлаш ва жинсий зўрлаш билан боғлиқ жиноят бўйича 9 нафар гумонланувчи аниқланиб, уларнинг 8 нафари ушланган. Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, тергов ишлари давом этмоқда.

Nemolchi.uz лойиҳаси 13 ноябрь куни мазкур воқеа ҳақида хабар берганди. Маълумотларга кўра, ўқувчи қиз 23 сентябрь куни ўғирлаб кетилган ва 6 октябрь куни топилган. Қизнинг баданида зўравонлик излари бўлгани тасдиқланган.

Қиз берган кўрсатмаларига кўра, у калтакланиб, спиртли ичимликлар ва тақиқланган моддаларни истеъмол қилишга мажбурланган. Унга нисбатан зўрлик ишлатилиб, ушлаб турилиб, унга нисбатан жинсий зўравонликка содир этилган.

Воқеага прокуратура ходимининг алоқадорлиги ҳақида гумонлар тасдиқланиб, Қўшработ туман прокуратурасининг иш юритувчиси жиноятга алоқадорликда гумон қилинаётгани тасдиқланган. У 30 октябрь куни вилоят прокурорининг буйруғига кўра лавозимидан озод этилган.

6 октябрь куни ариза қабул қилинганидан сўнг суд-тиббий ва биологик экспертизалар ўтказилган. 31 октябрь Жиноят кодексининг 119-моддаси 3-қисми бўйича иш қўзғатилиб, иш ички ишлар органларига топширилди.

Тергов жараёнида 9 нафар гумонланувчи аниқланиб, 8 нафар шахс, жумладан, собиқ прокуратура ходими ушланган. Ҳозирда яна бир шахсни қўлга олиш бўйича чоралар кўрилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: