22:38 | 09.08.24

                       

Самарқанддаги кафеда 8 киши заҳарланди

Самарқанддаги кафеда 8 киши заҳарланди. Жабрланувчиларнинг бири касалхонада вафот этган.

Самарқандда туғилган кунда қатнашган фуқароларнинг 8 нафари заҳарланиб, шифохонага ётқизилди.

Маълум қилинишича, 4 август куни Самарқанддаги кафелардан бирида бўлиб ўтган туғилган кунда одамлар оммавий ботулизм билан заҳарланган ва улардан бир нафари вафот этган.

Ҳозирда, кафенинг фаолияти тўхтатилиб, эшик муҳрланган.

«Қоринда оғриқ, қусиш бўлганлиги, уйида ўзи даволанганлиги, шифохонага келганда қон босими 130/90 бўлганлиги сабабли, бемор ички инфекциясида гумон қилинган. Эртаси куни беморда тўсатдан оғирлашиш кузатилди. Қилинган чораларга қарамасдан, беморда ўлим ҳолати содир бўлган», — деди шифокор.

Ботулизмга чалинган яна 8 нафар бемор ҳозирда юқумли касалликар шифохонасида даволанмоқда.

«Беморлар келганда аҳволи оғир эди. Бир нечтасини жонлантириш бўлимига ётқиздик. Ҳозирда бироз ижобий ўзгаришлар бор», — деб айтди шифокор.

Беморларнинг сўзларига кўра, туғилган кун тадбирида тахминан 22 киши иштирок этган. Уларнинг орасида эса 2 ёшли болакай ҳам бор.

«Ҳаммамиз, оиламиз билан ўша кафеда бўлдик. Туғилган кун ўтказган эдик. Салат каби овқатлар бор эди. Кўпчиликда қусиш, ҳолсизлик, овқатни юта олмаслик каби муоммолар бўлди бир кун ўтиб», — деди беморлардан бири.

Ҳозирда касалликни келиб чиқиш сабабини аниқлаш юзасидан маъсуллар томонидан лаборотория текширувлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: