12:58 | 20.09.21

                       

Швеция элчисининг Ўзбекистондаги миссияси якунланди

Абдулазиз Комилов шу муносабат билан элчини қабул қилди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 20 сентябрь куни Швеция Қироллигининг фавқулодда ва мухтор элчиси Ингрид Терсманни мамлакатдаги дипломатик миссияси якунланаётгани муносабати билан қабул қилди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати

Маълум бўлишича, учрашувда вазир элчининг Ўзбекистон–Швеция муносабатларини кенгайтириш ва мустаҳкамлашга қўшган ҳиссасини юқори баҳолаган. Сўнгги йилларда сиёсий мулоқот, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқалар сезиларли даражада фаоллашгани қайд этилган.

Шунингдек, Стокгольм шаҳрида очилиши режалаштирилган Ўзбекистон элчихонаси икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилиши таъкидланган. Ўз навбатида, Ингрид Терсман ўз фаолияти давомида (2016–2021 йиллар) Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли демократик, ижтимоий-иқтисодий, суд-ҳуқуқ ислоҳотларига гувоҳ бўлганини билдирган. Шу билан бирга, у мамлакатдаги миссиясини муваффақиятли амалга оширишда яратилган қулай шарт-шароитлар учун Ўзбекистон томонига миннатдорчилик изҳор этган.

Аввалроқ Абдулазиз Комилов Германия элчиси билан учрашгани ва Италия ташқи ишлар вазири билан кўришгани хабар қилинган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: