21:18 | 22.07.24
Сирдарёда 12 ёшли болани урган дўкон сотувчисига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Сирдарёда дўкон сотувчиси 12 ёшли болани ургани ҳақида хабар берилган эди. Болалар омбудсамни сотувчи қамалганини маълум қилди.
Хабар берилишича, 2024 йилнинг 20 июль куни боланинг онаси Д.Ж. мурожаат қилиб, фарзанди (2011 йилда туғилган) Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги дўконда харид қилганда солиқ чек сўрагани учун сотувчи болани ҳақоратлаб, бир неча бор унинг юзига урганини билдириб, сотувчига қонуний чора кўришни сўраган эди.
Маълумотларга кўра, дўкон сотувчиси З.А. нинг ғайриқонуний ҳаракатлари учун Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 183-моддаси (Майда безорилик) билан маъмурий жавобгарликка оид иш қўзғатилган.
Бугун, 22 июль куни жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар судида мазкур иш кўриб чиқилиб, З.А. га 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: