20:39 | 28.06.24
Сурхондарёда йигит Қизил китобга киритилган, ноёб бўғоз эчкиэмарни уриб ўлдирди.
Сурхондарё вилоятида йигит Қизил китобига киритилган Бўз эчкиемарни таёқ билан уриб ўлдирди. Бу ҳақда Ekolog.uz хабар берди.
Маълум қилинишича, фуқароларнинг эчкиэмарларга нисбатан ваҳшиёна муносабати, гўштининг асоссиз «касалликларни даволайди» деб ейилиши, яшаш ҳудудларининг ўзлаштриши оқибатида мазкур ноёб жонивор Ўзбекистон ҳудудидан йўқолиб бормоқда. Эчкиэмарлар жуда ҳам тез югуради. Аммо ушбу эчкиемарнинг қорни кататлиги ва у бўғоз бўлгани учун қоча олмаган.
«Демак мазкур шахс туғилиши мумкин бўлган бир нечта эчкиэмарчаларни дунёга келишига чек қўйган. Уни давлат рақами 75 Н 784 ТА Damas русумли автомобиль орқали топиш мумкин.
Сурхондарё вилояти Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасидан мазкур ҳолат юзасидан муносабат кутиб қоламиз», дейилади хабарда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: