19:57 | 23.08.22

                       

Telegram’да мессенжер фойдаланувчилари номи сотилиши мумкин

Павел Дуров бу бўйича маълумот берди

Telegram асосчиси Павел Дуров мессенжерда аукцион орқали фойдаланувчи номларини сотиш платформаси ишга тушиши мумкинлигини айтди.

Фото: «Bugun.uz»

Дуров ўзининг Telegram’даги каналида бу ҳақда маълумот берган.

«Тасаввур қилинг-а, агар биз заҳирадаги @usernames (фойдаланувчи номлари), гуруҳ ва канал ҳаволаларини аукционга қўйсак, 700 миллион фойдаланувчиси бўлган Telegram қанчалик муваффақиятли бўлади.

@storm ёки @royal каби миллионлаб эсда қоларли t.me манзилларидан ташқари, ҳаммаси тўрт ҳарфли фойдаланувчи номлари (@bank, @club, @game, @gift) сотувга чиқарилиши мумкин», — деб ёзди Дуров.

Унинг сўзларига кўра, бу янги платформани яратади, у ерда фойдаланувчи номи хавфсиз транзакцияларда манфаатдор томонларга ўтказиши мумкин, мулк ҳуқуқи NFT’га ўхшаш ақлли шартномалар орқали блокчейнда таъминланади.

«Telegram экотизимининг бошқа элементлари, жумладан каналлар, стикерлар ёки кулгичлар ҳам кейинчалик ушбу бозорнинг бир қисмига айланиши мумкин», — дейди Дуров.

NFT виртуал активга эгалик қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи блокчейн технологиясига асосланган рақамли сертификатдир. Унинг элементларини сохталаштириш мумкин эмас.

Аввалроқ Дуров Telegram нима учун коронавирус ҳақидаги сохта хабарларни блокламаслигини айтганди. Шунингдек, инвесторлар Павел Дуровдан етказилган зарарни қоплашни талаб қилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: