12:01 | 08.07.24

                       

Тошкент вилоятида 157 км тезликда ҳаракатланган аёл узур сўраб чиқди

«70 км тезликдан ошиш мумкинмаслигини билмасдим». Тошкент вилоятида 157 км тезликда ҳаракатланган аёл узур сўраб чиқди (видео)

Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси транспорт воситасини соатига 156 километр тезликда бошқарган аёлга чора кўрди.

Ижтимоий тармоқлар Equinox машинасини Ангрен шаҳри «Гурум» маҳалласи кўчаларида соатига 156 километр тезликда бошқарган ва ҳолатни видеога олиб Instagram’даги саҳифасига жойлаган аёл видеоси тарқалди.

Қайд этилишича, ЙҲХБ ходимлари томонидан Equinox машинаси ва уни жуда катта тезликда бошқарган аёл топилган. Унга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан маъмурий баённома тузилган.

Машинани ижарага олган аёл уни аҳоли пунктларида соатига 157 километр тезликда бошқариш мумкин эмаслигини билмаслигини таъкидлаган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: