13:21 | 16.10.24
Гиёҳвандлик моддаларини ишлаб чиқариш билан шуғулланган эркак қўлга олинган.
Тошкент шаҳрида бир неча манзилда жойлашган гиёҳвандлик моддалари лабораториясидан фойдаланиб, синтетик гиёҳвандлик моддаларини ишлаб чиқариш билан шуғулланган эркак қўлга олинди.
ИИВ ва ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида Тошкент вилоятида жойлашган хонадондан синтетик гиёҳвандлик воситалари, турли контейнерлар, қўлқоплар, тарози ва газга қарши ниқоблар аниқланган. Тадбирда умумий нархи тахминан 1 миллион долларга тенг 14 килограмм 795 грамм синтетик гиёҳвандлик воситаси аниқланган.
Миробод тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни тайёрлаш ва тарқатиш) бўйича жиноят иши қўзғатилди. Гумонланувчи қамоққа олинган, тергов давом этмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: