15:22 | 12.10.23 766

Тошкентда 40 млн сўмни қалбакилаштирган шахс ушланди

У қалбаки пулларни 18 млн сўмга пуллаётганда қўлга тушган.

Тошкентда бугун, 12 октябр куни Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод тумани бўлими томонидан Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар бўлими билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Э.Ҳ. фуқаро А.Д. га 200 дона 200 минг сўмлик қалбаки пулларни сотаётганда ашёвий далиллар билан ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

Маълумотларга кўра, фуқаро Э.Ҳ. 18 миллион сўмга 40 миллион сўм қийматидаги қалбаки пулларни сотмоқчи бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 176-моддаси ( қалбаки пул, акциз, маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиззах, Самарқанд ва Бухорода 460 миллион сўмдан ортиқ қалбаки пуллар мусодара қилингани ҳақида хабар қилинганди.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 568
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 740
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 455
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 370
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1027
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 873