14:01 | 10.01.24

                       

Тошкентда тўхтаб турган Жигули ёниб кетди

Автомобилнинг электр симларидаги қисқа туташув сабабли ёнғин юзага келган.

Ҳодиса бугун, 10 январ куни соат 09:45 ларда Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, «Ўқчи» МФЙ, Б.Зокиров кўчаси 2 уй олдида содир бўлган. Уй олдида тўхтаб турган, фуқаро Д.С.га тегишли «ВАЗ-2107» (Жигули) автомобилининг электр симларида қисқа туташув сабаб ёнғин юзага келган.

Фото: ЙҲХБ

Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳодиса юзасидан ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қамчиқ довонида юк машинаси ЙТҲга учраши оқибатида икки киши вафот этгани хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: