10:16 | 10.01.24

                       

Қамчиқ довонида юк машинаси ЙТҲга учраши оқибатида икки киши вафот этди

Shacman йўлни иккига ажратиб турувчи темир тўсиққа урилиб ағдарилган ва ёниб кетган.

Шу йилнинг 9 январ куни соат 20:30 ларда Наманган вилоятининг Поп тумани ҳудудидан ўтувчи А-373 автомобил йўлининг 225-километрида ЙТҲ содир бўлган. «Водий-Тошкент» йўналишида ҳаракатланиб келаётган Shacman юк автомобили ҳайдовчиси 35 ёшли Н.И. тезликни оширгани сабабли рул бошқарувини йўқотган ва йўлни иккига ажратиб турувчи темир тўсиққа урилиб ағдарилган.

Фото:: Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати

Оқибатда транспорт воситасида ёнғин юзага келган ва кейинчалик ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.

Ҳодисада ҳайдовчи Н.И. ва йўловчиси олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.

Ҳозирда ушбу ЙТҲ юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда юк машиналари иштирокидаги тўқнашув оқибатида иккита фура ёниб кетганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: