12:02 | 04.01.24

                       

Самарқандда юк машиналари иштирокидаги тўқнашув оқибатида иккита фура ёниб кетди – видео

Ҳайдовчилардан бири Туркия фуқароси экани билдирилмоқда.

Bugun.uz маълумотларига кўра, Самарқанд шаҳридаги М-37 автомобил йўлида 3 январ куни соат 22:40 ларда учта юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлган.

Воқеа гувоҳининг маълум қилишича, турк фирмасига тегишли бўлган транспорт воситаси бошқарувида бўлган Туркия фуқароси бошқарувни йўқотиб, тўхтаб турган юк машинасига бориб урилган.

Ҳодиса оқибатида ёнғин келиб чиқиб, икки юк машинаси ёниб кетган. Транспорт воситаларининг ҳайдовчилари ундан сакраб тушиб қолишга улгургани учун уларга шикаст етмаган. Аммо иккала фура деярли 90 фоизга ёниб, таъмирлаб бўлмайдиган даражага келган. Ҳозирда ёнғин бартараф қилиниб, зарар миқдори аниқланмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ матбуот котиби ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: