12:16 | 01.12.23

                       

Тошкентда туркиялик 17 ёшли қиз ўз жонига қасд қилди — видео

Bugun.uz маълумотига кўра, у ўзини уйнинг олтинчи қаватидан ташлаган.

Кеча, 30 ноябр куни соат 18:30 ларда Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида яшаган вояга етмаган қиз ўзини шу уйнинг олтинчи қавати деразасидан ташлаб, вафот этган. Бу ҳақда Бош Прокуратура матбуот котиби Bugun.uz‘га маълумот берди.

Қиз 2006 йилда туғилган бўлиб, Туркия фуқароси ҳисобланади. У номаълум сабабларга кўра, ўзини олтинчи қаватдан ташлаш орқали жонига қасд қилган. Олган тан жароҳатлари оқибатида шифохонада вафот этган.

Ҳолат юзасидан терговга кадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 29 ноябр куни Қорақалпоғистон Республикасида туғилган 45 ёшли эркак ўзини «Президент трассаси» деб аталадиган йўл устидан ўтган кўприкдан ташлаб, вафот этганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: