16:20 | 30.11.23

                       

Ўзини кўприкдан ташлаб вафот этган эркак бўйича қўшимча маълумот берилди

Қорақалпоғистонлик 45 ёшли эркак Тошкентга иш излаб келгани маълум бўлди.

29 ноябр куни Қорақалпоғистон Республикасида туғилган 45 ёшли эркак ўзини Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шох кўчаси ва Кичик ҳалқа йўли кўчалари кесишмасида жойлашган кўприкдан ташлаб ўз жонига қасд қилган. Бу ҳақда Бош Прокуратура матбуот хизмати Bugun.uz’га хабар берди.

Марҳумнинг акаси суҳбат давомида, укаси шу йилнинг 26 ноябр куни Тошкент шаҳрига уни олдига ишлаш мақсадида келганини, укасини ўзи ишлайдиган «Т.А» МЧЖга қарашли қурилиш объектига бригадири билан суҳбатга олиб кирганини, аммо укасининг тоби бўлмагани сабабли уни ишлаш учун холи бўлмаганини, шу сабабли укаси ишга кира олмаганлигини, 29 ноябр куни соат 06:00 лар атрофида укаси билан ўзи вақтинчалик истиқомат қилган манзилда нонушта қилишганликларини, укаси унга Қорақалпоғистон Республикасига қайтиб кетишини, ўша ерда бирор бир иш топишини айтганини, шундан сўнг у иш жойига чиқиб кетганлигини маълум қилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Bugun.uz Мустақиллик кўчасидан ўтган халқ тилида «Президент трассаси» деб аталадиган йўлнинг устидан ўтган кўприкдан 45 ёшли эркак сакраб, воқеа жойида вафот этгани ҳақида хабар берганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: