15:10 | 30.11.23
Bugun.uz манбасига кўра, ўз жонига қасд қилган эркак 45 ёшда бўлган.
Тошкент шаҳрида эркак кўприкдан ўзини ташлаши оқибатида вафот этди. Bugun.uz манбаларига кўра, 45 ёшли эркак Мустақиллик кўчасидан ўтган халқ тилида «Президент трассаси» деб аталадиган йўлнинг устидан ўтган кўприкдан сакраб, воқеа жойида вафот этган.
Ички ишлар вазирлиги томонидан Пушкин метроси яқинидаги содир бўлган ушбу жонига қасд қилиш билан боғлиқ ҳолат ўрганилмоқда.
Терговчилар жонига қасд қилиш ҳолати нима учун айнан соат 9:30 лар атрофида амалга оширилганини аниқламоқда. Гап шундаки, тахминан шу вақт оралиғида айнан шу йўлдан президент Шавкат Мирзиёевнинг кортежи ҳаракатланади.
Ҳозирча эркак нима сабабдан ўз жонига қасд қилгани ҳақида маълумот йўқ.
Эслатиб ўтамиз, Аввалроқ, Bugun.uz 28 ноябр куни Тошкент метросининг «Қўйлиқ» бекатида эркак ўзини ҳаракатланиб келаётган поезд тагига ташлаб ҳалок бўлган йигит видеосини эълон қилганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: