8:18 | 08.07.24

                       

Тошкентда турли ҳудудлардан велосипед ўғирлаган фуқаро қўлга олинди

«Ҳар бир жиноятнинг жавоби бор». Тошкентда турли ҳудудлардан велосипед ўғирлаган фуқаро қўлга олинди.

Тошкент шаҳрида 47 ёшли велосипед ўғриси қўлга олинди

Маълум бўлишича, асли бошқа фуқароларга тегишли бўлган велосипедлар Юнусобод тумани Олой бозори атрофида қаровсиз қуфланган ҳолда қолдирилиб кетилган. Номаълум шахс қулфларни бузиб, велосипедларни ўғирлаб кетган. Ҳодимларнинг тезкор қидирув ишлари натижасида ушбу шахс қўлга олинди. У 1977 йилда туғилган, Носир исмли фуқаро бўлиб чиқди.

«Иккита велосипед дарахтга қулфланган турганини кўриб, ўғирлаб олиб кетдим. Шундан кейин яна велосипедлар ўғирладим. Юнусобод тумани 19 мавзедан иккита велосипед, Юнусобод туманида 11 мавзедан иккита велосипед сотиб, ўз эҳтиёжимга ишлатдим», — деди жиноятчи.

Носир исмли шахс тунгги вақтларда Юнусобод туманининг турли ҳудудларидан жами 8 та велосипедни ўғирлаб, бошқа шахсларга арзон нархда сотиб юборганлиги аниқланди.

«Қилган ишимдан пушаймонман. Ҳар бир жиноятнинг жавоби бор», — деб айтди жиноятчи.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 169 моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.