9:49 | 08.07.24

                       

Тошкентда учта машинани дарахт босиб қолди

Тошкентда учта машина ва болалар майдончасини дарахт босиб қолди (фото).

Учтепа тумани ҳокимлиги 24-даҳада эски дарахт йиқилиб, машиналарни босиб қолгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

Фото: Учтепа тумани ҳокимлиги

Маълум қилинишича, ҳақиқатан ҳам, Учтепа тумани 24-даҳа 8- уй қаршисида йирик дарахт синиши оқибатида 3 та енгил машинага ва болалар майдончасига жиддий зарар етказилган. Фуқаролар ичида тан жароҳати олганлар йуқ.

Ушбу кўп қаватли уй ёнида синган дарахт бартараф этилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: