19:59 | 14.10.24
Авария сабабли бир нечта туманларда электр таъминотида қисқа муддатли узилиш юз берган.
«Тошкент шаҳар электр тармоқлари» 14 октябрь куни Тошкент шаҳрида ёмғирли об-ҳаво шароитида юқори кучланишли электр қурилмасида авария юз бергани ҳақида хабар берди.
Авария сабабли бир нечта туманларда электр таъминотида қисқа муддатли узилиш юз берган.
Ҳодиса соат 16:06 да содир бўлган. Ёмғир ёғиши ва дарахт шохларининг синиши оқибатида 45 ва 46-устунлар орасида 110 кВт. кучланишли ҳаво электр узатиш тармоғида қисқа туташув содир бўлган. Оқибатда, электр таъминотида қисқа муддатли узилиш юз берган.
Авария «Лафарга» ва «Саларская» подстанцияларидан чиқувчи Водил-1 тармоғига содир бўлган. У ўз навбатида, Мирзо Улуғбек, қисман Яшнобод ва Миробод туманлари ҳудудларини электр энергияси билан таъминлайди.
Авария оқибатлари соат 17:05 да тўлиқ бартараф этилган ва электр таъминоти қайта тикланган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: