19:21 | 28.06.24
Тошкентдаги меҳмонхонада уятсиз сўзлар билан сўкиниб, жанжал кўтарган қизлар 10 суткага қамалди (видео).
Ижтимоий тармоқларда қизлар номаълум йигитлар билан жанжаллашиб, сўкинаётгани акс этган видео тарқалди. 27 июнь куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида уларнинг иши кўриб чиқилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари матбуот хизмати Bugun.uz’га хабар берди.
Маълум қилинишича, қизлар жамиятда ўрнатилган юриш-туриш қоидаларини менсимасдан 2024 йил 14 июнь куни соат 05:30ларда Чилонзор туманида жойлашган меҳмонхона олдида икки нафар шахс билан жанжаллашиб, улар турли уятли сўзлар билан сўкиб, бақир-чақир қилиб, шу атрофда яшовчи аҳолининг осойишталигини бузишган.
ИИБ ходимлари томонидан ушбу ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида идорага чақиртирилганда келмаган. Аммо улар судда Тошкентда бўлмагани учун чақирувга етиб боролмаганини айтан.
Судда уч нафар қизга 10 суткадан маъмурий қамоқ жазоси ва турли миқдордаги жарима жазолари қўлланилган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: