11:54 | 08.04.24
Метро поездларини 8-10 кун давомида техник синовдан ўтказилиб, йўналишларга чиқариш режалаштирилган.
«Тошкент метрополитени» 8 апрел куни Тошкент шаҳрига тўрт вагонли яна 2 та янги замонавий метро поездлари олиб келингани ҳақида хабар берди.
Йўналишлардаги вақт интервалларини қисқартириш мақсадида, ушбу ҳаракат таркиблари белгилан йўриқномага асосан, 8-10 кун давомида техник синовдан ўтказилиб, сўнгра йўловчиларга хизмат қилиши учун йўналишларга чиқарилади.
2024 йил май ойида яна 3 та метро поезди олиб келиниши режалаштирилган. Бу режавий ишлар натижасида, метро вагон паркларини янгилаш ва белгиланган вақт интервалларини янада қисқартишга эришиш мақсад қилинган, – дейилади хабарда.
Аввалроқ, Тошкент метроси учун тўрт вагонли учта янги поезд олиб келингани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: