12:43 | 25.02.24
Тошкент метроси учун тўрт вагонли уч та янги поезд олиб келинди. 2024 йил май ойи сўнгига қадар босқичма-босқич равишда яна 8 та метро поезди олиб келиниши режалаштирилган.
Тошкентга тўрт вагонли янги 3 та метро ҳаракат таркиби олиб келинди, деб хабар берди метрополитен матбуот хизмати.
Қайд этилишича, ушбу ҳаракат таркиблари белгиланган йўриқномага асосан, 8-10 кун давомида техник синовдан ўтказилиб, сўнгра йўловчиларга хизмат қилиши йўлга қўйилади.
Йўналишлардаги вақт интервалларини янада қисқартириш мақсадида янги ҳаракат таркиблари, асосан, Юнусобод ва Ерусти ҳалқа йўли йўналишларида ҳаракатга чиқарилади.
Маълумот учун, 2024 йил май ойи сўнгига қадар босқичма-босқич равишда яна 8 та метро поезди олиб келиниши режалаштирилган. Бу режавий ишлар натижасида, метро вагон паркларини янгилаш ва белгиланган вақт интервалларини янада қисқартишга эришиш мақсад қилинган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: