9:47 | 06.11.23

                       

Ўзбекистон ҳудудида зилзила рўй берди

Ер ости силкинишининг магнитудаси 4,7 баллни ташкил қилган.

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг хабар қилишича, Ўзбекистонда зилзила қайд этилган.

Айтилишича, зилзила бугун, 6 ноябр куни маҳаллий вақт билан соат  03:57 (Гринвич бўйича 5 ноябр соат 22:57) да рўй берган. Ер ости силкинишининг магнитудаси — 4,7 баллни ташкил этган. Чуқурлик 15 километр бўлиб, зилзила эпицентри Тошкентдан 521 км жануби-ғарбда кузатилган.

Бухоро вилоятининг Пешку туманида сезилиш кучи 2-3 баллни ташкил этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Марокашда 6,8 магнитудали зилзила содир бўлиб, зилзила қурбонлари сони 632 кишига етганди. Бундан ташқари, Ҳиндистон ва Непал чегарасида ҳам 6,4 балли зилзила кузатилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: