8:52 | 17.12.23
Айрим ҳудудларда қор ёғади, қор кўчкиси рўй бериши мумкин.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, туман тушиши мумкин. Ҳарорат +5…+7 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Ҳарорат +2…+7 даража илиқ бўлади.
Бухоро, Навоий, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Ҳарорат +3…+8 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарёда ҳам ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Ҳарорат +7…+12 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғади, туман тушиши мумкин. Тошкент, Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи бор. Ҳарорат -3 даража совуқ ҳамда +2 даража илиқ бўлади.
Аввалроқ, «Ўзгидромет» республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: