0:00 | 16.12.23

                       

Тезкор: «Ўзгидромет» республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

Унда кўринувчанлик пасайиб, йўлларда яхмалак ва қор уюмлари юзага келиш мумкин.

2023 йилнинг 16-18 декабр кунлари рўй бериши кутилаётган ҳамда ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди. Жумладан:

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари (Чотқол тизмасининг тоғлари) ҳамда Наманган вилоятининг Поп туманида қор кўчиши мумкин. Кўринувчанлик пасайиб, йўлларда яхмалак ва қор уюмлари юзага келиши мумкин. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.

Фото: «Ўзгидромет»

Аввалроқ, Ўзбекистонда декабр ойида қандай об-ҳаво кузатилаётгани ҳақда хабар берилганди. Шунингдек, Янги йил байрамида айрим жойларда қор ёғиши ҳақда хабар берилганди. Бундан ташқари, Ўзбекистонда аҳоли Янги йил арафасида неча кун дам олиши мумкинлиги ҳақида маълумот берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: