9:20 | 28.12.23

                       

Ўзбекистонда зилзила қайд этилди

Бугун эрталаб, соат 08:11 да Ўзбекистон ҳудудида зилзила кучи сезилди.

Наманган вилоятининг Янгиқўрғон, Чортоқ ва Косонсой туманларида зилзила сезилди. ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар беришича, зилзила эпицентри Янгиқўрғон туманига тўғри келган.

Зилзила маҳаллий вақт билан 28 декабр куни соат 08:11 да содир бўлган. Эпицентр: Наманган вилояти, Янгиқўрғон тумани. Зилзила координаталари: 41,19 градус шимолий кенглик; 71,74 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,2. Чуқурлик — 10 километр. Зилзила эпицентри Тошкентдан 211 километр жанубий-шарқда.

Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:

  • Янгиқўрғон туманида — 2 балл,
  • Чортоқ туманида — 2 балл,
  • Косонсой туманида — 2 балл.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 4,2 баллик зилзила содир бўлгани хабар қилинганди. Зилзила эпицентри Навоий вилоятининг Хатирчи туманига тўғри келганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: