10:40 | 13.12.23

                       

Ўзбекистонда 4,2 баллик зилзила содир бўлди

Зилзила эпицентри Навоий вилоятининг Хатирчи туманига тўғри келган.

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг хабар қилишича, Ўзбекистонда зилзила қайд этилган. Айтилишича, зилзила бугун, 13 декабр куни маҳаллий вақт билан соат 10:13 да (Гринвич бўйича 05:13 да) да рўй берган. Ер ости силкинишининг магнитудаси – 4,2 баллни ташкил этган. Чуқурлик 10 километр бўлиб, зилзила эпицентри Тошкентдан 306 км жануби-ғарбда кузатилган.

Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи Хатирчи туманида 3-4 балл, Навбаҳор туманида 3 балл, Навоий шаҳрида 2 балл, Нарпай туманида 2 балл, Каттақўрғон туманида 2 балл, Нурота туманида 2 балл, Пахтачи туманида 2 балл, Кармана туманида 2 балл, Қўшработ туманида 2 баллни ташкил этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилоятининг Пешку туманида зилзила кузатилган эди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: