18:18 | 06.09.22

                       

Ўзбекистонда меҳмонхона хизматлари бир ойда қанчага ошди?

Статқўм бу борадаги маълумотларни эълон қилди

2022 йилнинг август ойида Ўзбекистонда меҳмонхона хизматлари нархлари июль ойига нисбатан, яъни бир ойда ўртача 0,3 фоизга ошган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, мамлакатда меҳмонхона хизматлари нархлари йил бошидан буён ўртача 11,6 фоизга ошгани кузатилган.

Меҳмонхона хизматлари нархлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўртача 13,8 фоизга ошган.

Аввалроқ оилавий меҳмон уйлари фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлган кичик тадбиркорлик субъектларига уч йилгача компенсация берилиши маълум бўлганди. Шунингдек, «Time» журнали Ўзбекистонни 2022 йилдаги энг саёҳатбоп йўналишлар рўйхатига киритилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: