20:43 | 07.10.22

                       

Лукашенко Путинга туғилган куни муносабати билан трактор совға қилди

У журналистларга бундай совға бериши сабаби ҳақида гапирди

Александр Лукашенко Россия президентига туғилган куни муносабати билан қўлда йиғилган «Беларусь» тракторини совға қилди. Бу ҳақда «БелТА» хабар берди.

Фото: «БелТА»

Беларусь президенти журналистларга бундай совға бериши сабаби ҳақида ҳазил тариқасида жавобан берди:

«Улар Украинада оч қолмаслиги ва нон ўғирламаслиги учун биргаликда ғалла экамиз ва Европага жўнатамиз».

Шунингдек, Лукашенко тракторнинг сертификатини ҳам топширган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан Владимир Путин Ўзбекистоннинг «Олий Даражали Дўстлик» ордени билан тақдирланганди. Бу президентнинг 70 йиллик юбилейи ва икки давлат муносабатларни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун топширилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: