17:45 | 22.04.24
Самарқандда фуқарони 18 минг доллар эвазига Исроилга ишлашга жўнатмоқчи бўлган шахслар ушланди. У келишилган суммадан 2000 долларини олган вақтда қўлга олинган.
Самарқандда хорижий давлатларига ишга юборишини ваъда қилган фирибгарлар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ахборот хизмати хабар берди.
Департамент ҳамда ДХХнинг Самарқанд тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда икки фуқаро бошқа бир шахсни 18 000 доллар эвазига Исроилга ишга юборишни ваъда қилиб, шундан 2000 долларини олган вақтларда ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: