11:15 | 24.04.24

                       

Қоидабузарлик бўйича 15 кун ичида қарор чиқарилмаса, ҳайдовчи жарима тўламайди

Ўзбекистонда қоидабузарлик бўйича 15 кун ичида қарор чиқарилмаса, ҳайдовчи жарима тўламайди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқиб, қабул қилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси 23 апрел кунги мажлисида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга қаратилган қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқиб, қабул қилди.

Лойиҳага кўра, автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали йўл ҳаракати қоидалари бузилгани қайд этилган ҳолларда транспорт воситасининг мулкдори тўғрисида маълумот мавжуд бўлмаса, шунингдек, махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилишига оид маълумотлар ваколатли органга 48 соат ичида юборилиб, ваколатли орган томонидан 15 кун ичида жарима солиш ҳақида қарор чиқарилмаган бўлса, ишни кўриб чиқишни тугатилади.

Бундан ташқари, лойиҳада кичик ҳажмли электр двигателли транспорт воситалари ҳамда индивидуал ҳаракатланиш воситаларини (скутер, мопед, велосипед ҳайдовчи, индивидуал ҳаракатланиш воситасини, уловли аравани бошқариб борувчи шахс томонидан содир этилиши) бошқариш жараёнида содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик белгилаш назарда тутилмоқда.

Шунингдек, МЖтКнинг 171-моддасига тез тиббий ёрдам ва ёнғин-қутқарув бўлинмалари транспорт воситалари томонидан содир этилган қоидабузарликлар юзасидан юритилган маъмурий ишларни ортиқча қоғозбозликдан воз кечган ҳолда тугатиш тартибини жорий этиш белгиланмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: