10:46 | 19.02.22

                       

Навоийда 53 ёшли эркак набираси билан 4-қаватдаги эскалатордан тушиб кетди — видео

Уларнинг аҳволи бўйича маълумот берилди

Навоий шаҳридаги савдо мажмуасида 18 февраль куни бобо ва набира эскалатордан қулаб тушди. Ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси маълумот берди.

Кадр: Telegram

Таъкидланишича, ижтимоий тармоқларда Навоий шаҳридаги «Янгиҳаёт» савдо мажмуасида бобо ва набира эскалатордан қулаб тушгани тўғрисидаги видеолавҳалар тарқалган.

Ҳодиса 18 февраль куни соат 20:30 да содир бўлган. Кармана туманида яшовчи, 1969 йилда туғилган Ш.Т. 3 ёшли набираси А.С. билан ушбу савдо мажмуасига борган. Улар мажмуанинг 5 ва 4-қават оралиғидаги эскалаторда мувозанатни йўқотиб, 1-қаватга тушиб кетган. Фуқаро Ш.Т. воқеа жойида ҳалок бўлган. Тан жароҳати олган А.С. эса вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт марказига ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Навоий шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Андижонда университетнинг 4-қаватидан тушиб кетган аёл вафот этгани хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: