11:55 | 28.02.22

                       

Гулистон давлат университетига ҳижобли талабалар киритилмаётгани ҳақида хабарлар тарқалди

Bugun.uz ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида университет матбуот хизмати билан боғланиб, маълумот олди

Гулистон давлат университетига ҳижоб кийган талаба қизлар киритилмаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. «Bugun.uz» ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида университет матбуот хизмати билан боғланиб, маълумот олди.

Фото: Telegram

Тармоқларда тарқалган хабарларда келтирилишича, муасассага ҳижоб кийган талабалар киритилмаган. Университет матбуот котиби «Bugun.uz»га берган изоҳида хабарлар ҳақиқатга зид. Мазкур ҳолат талабаларга ниқоб тақиш бўйича тушунтириш берилаётганда суратга олинган.

«Талабаларга ҳеч қандай тақиқ йўқ. Дарвозаларимиз очиқ. Олдинги расм тарқатилган, бунда талабаларга ниқоб тақиш бўйича тушунтириш берилаётган бўлган», — дейди матбуот котиби.

Аввалроқ Наманганда ҳижоб ўраган қизлар билан олиб борилган профилактик суҳбатдан сўнг тарқалган хабарларга изоҳ берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: