19:42 | 21.03.22

                       

Фарғонада имом-хатиб ва оила аъзолари ис газидан заҳарланиб вафот этди

Ўлим сабабини аниқлаш учун судга оид тиббий экспертиза тайинланган

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида 21 март куни имом-хатиб ва унинг 4 нафар оила аъзоси газдан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, Қўқон шаҳар Шикорбеги 3-берк кўчасида 5 нафар фуқаро вафот этган. Ушбу хонадон табиий газ билан таъминланган. Марҳумларнинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида, судга оид тиббий экспертиза тайинланган.

Экспертиза натижалари олингандан сўнг қўшимча маълумот тақдим этилади. Мутахассисларнинг ўрганишларига кўра фуқаролар ис газидан заҳарланиб вафот этгани тахмин қилинмоқда. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Маълум бўлишича, марҳум Саидкамол Маҳмудов 2014 йилдан бери Қўқон шаҳридаги «Ҳазрати Аббос» масжиди имом-хатиби вазифасида ишлаб келган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: