12:53 | 28.03.22

                       

ДХХ Самарқандда ноқонуний дори савдосига чек қўйди

Эркак айланма йўллар орқали олиб кирилган дорини 12,2 минг долларга сотмоқчи бўлган

Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилоятида ноқонуний дори савдоси билан шуғулланган эркакни қўлга олди. Бу ҳақда ЎзА хабер берди.

Фото: ЎзА

Маълум бўлишича, қўқонлик 1996 йилда туғилган Т.Э. 434 қути «Вобензим-Э» дори воситасини хориждан айланма йўллар орқали ноқонуний равишда олиб кириб, Самарқанд шахрида яшовчи фуқарога сотмоқчи бўлган.

Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси ҳамда иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида фуқаро тезкор тадбир ўтказилган. У харидордан 12 200 долларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда Т.Э.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиши режалаштирилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: