12:15 | 04.04.22

                       

Ўзбекистонга қўшни давлатлар ОТМларидан «перевод» имтиҳони бекор бўлдими?

Олий таълим вазирлиги бу бўйича маълумот берди

Ўзбекистон ОТМларига хориждан ўқишни кўчириш давомида имтиҳон топшириш тартиби бекор қилингани ҳақида хабар тарқалди. Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, тармоқларда хориждан ўқишни кўчириш бўйича Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари имзоси туширилган хат ва ундаги маълумотлар ҳеч қандай асосга эга эмас, ёлғон.

Вазирлик, шунингдек, ижтимойи тармоқ фаолларига мурожаат қилиб, ёлғон маълумот тарқатганлик учун жавобгарлик белгиланганини эслатган.

«Ҳар хил сохта ахборотларга ишониб қолмасликларингизни яна бир бор сўраб қоламиз ва ОТМга ўқишни кўчиришга доир ҳар қандай хабарнинг ҳақиқийлигини аввал вазирликнинг Telegram’даги @eduuz расмий канали орқали текшириб кўришингизни тавсия этамиз.

Шу билан бирга, асоссиз ва ёлғон ахборотни тарқатганлик учун қонунчиликда жавобгарлик белгиланганини яна бир бор эслатиб ўтамиз», — дейилади хабарда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: