12:21 | 06.04.22

                       

Самарқандда собиқ банк ходими фуқароларнинг пулини ўзлаштиргани аниқланди

У 8 кишининг хабардорлигисиз 156,3 млн сўм кредит ажратиб, «еб» юборган

Самарқанд шаҳрида 8 кишининг хабардорлигисиз 156,3 миллион сўм кредит ажратиб, «еб» юборган собиқ банк ходими ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахбортот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг шаҳар бўлими томонидан «Алоқа банк» вилоят филиалининг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилган. Аниқланишича, банкнинг собиқ бош менежери Ш.Н. 2021 йил давомида 8 нафар фуқаронинг номига сохта ҳужжатлар асосида 156,3 миллион сўм кредит расмийлаштириб, талон-торож қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Сурхондарёда МЧЖ раҳбари «Алоқабанк»нинг 220 минг доллар кредитини «еб» юборгани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: