11:35 | 12.04.22

                       

Қашқадарёда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди

У мижозлардан шароит яратиб бергани учун 200 минг сўм олган

Қарши шаҳрида 6 апрель куни 200 минг сўм эвазига уйида фоҳишахона ташкил қилган аёл ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, соат 16:00 атрофида М.У. исмли аёл таниши Т.Ш. ва Ҳ.Ў.ларнинг жинсий алоқа қилиши учун вақтинча яшаб келаётган уйида шароитт яратиб берган. У бунинг учун 200 000 сўм пул олган.

Ҳолат Қарши шаҳар ички ишлар бўлими ва пост-патруль хизмати батальони ходимлари томонидан аниқланди. Ҳозирда Қарши шаҳар ички ишлар органи фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 131-моддаси (Қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: