12:05 | 19.04.22

                       

Қашқадарёнинг янги туманига ҳоким тайинланди

У бунгача Чироқчи тумани раҳбари бўлган

Қашқадарё вилоятида янги ташкил этилган Кўкдала туманига Хуррам Жўраев ҳоким этиб тайинланди.

Фото: «Chiroqchi.uz»

Маълум бўлишича, Хуррам Жўраев Абдурозиқович Кўкдала туманига ҳоким этиб тайинланган. Шу муносабат билан у Чироқчи тумани ҳокими лавозимидан озод этилган.

Шунингдек, Нодир Эркаев Чироқчи туманига ҳоким этиб тайинланган. У тайинловга қадар вилоят ҳокимининг молия-иқтисод масалалари бўйича биринчи ўринбосари бўлган.

Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълумот учун, Чироқчи туманидан 171 минг гектар ер майдони Кўкдала тумани учун ажратилган. Расул Кушербаев туманни ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинганини айтганди. Шу билан бирга, Чироқчида яшовчи 420 минг нафар аҳолининг 176,3 минг нафари, яъни 32 та маҳаллада яшаётган қисмини янги туман — Кўкдала таркибига ўтказиш режалаштирилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: