10:22 | 13.05.22

                       

Қозоғистонда автобус ағдарилиши оқибатида 2 ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Ўзбекистон ТИВ «авария» бўйича қўшимча маълумот берди

Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида 12 май куни ичида ўзбекистонликлар бўлган автобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилганди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.

Фото: «Kazinform»

Маълум бўлишича, Нукус–Олмаота йўналиши бўйича ҳаракатланган автобусда 53 нафар йўловчи, жумладан, 47 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган. Ҳодиса оқибатида 2 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлган.

Ҳозирда 16 нафар йўловчи туман касалхонасида, жумладан 2 нафари жонлантириш бўлимига ётқизилган. Ўзбекистоннинг Олмаотадаги Бош консуллиги ҳузурида жабрланганларга ёрдам кўрсатишни ташкил этиш бўйича штаб тузилди. Ҳалок бўлганларнинг жасадларини ватанига олиб боришнинг ташкилий масалалари ҳал этилмоқда.

Аввалроқ об-ҳаво шароитининг ёмонлашиши (ёмғир ва дўл ёғиши) сабаб автобус ҳайдовчиси руль бошқарувини йўқотиб, худди шу йўналишда ҳаракатланаётган трактор тиркамаси билан тўқнашиб кетгани хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: