14:21 | 16.05.22

                       

Қорақалпоғистонда 21 ёшли қиз ўзини каналга ташламоқчи бўлди — видео

Тезкор гуруҳ воқеа жойига етиб бориб, уни қутқариб қолган

Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида 16 май куни 21 ёшли қиз ўз жонига қасд қилмоқчи бўлди. Республика Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.

Фото: Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси

Қайд этилишича, 06:23 да Нукус шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлими тезкор бошқарув гуруҳига мурожаат келиб тушган. Унда Қонликўл туманида яшовчи мавсумий ишчи 2001 йилда туғилган фуқаро Ч.Ж. ўз жонига қасд қилиш мақсадида ўзини Дўстлик каналига ташламоқчи бўлгани айтилган.

Воқеа жойига махсус вазифаларни бажарувчи минтақавий қутқарув отрядидан 1 та бўлинма соат 06:28 да етиб бориб, фуқарони қутқариб олишда амалий ёрдам кўрсатилган.

Аввалроқ Наманганда 26 ёшли аёл дарёга чўкиб кетгани ҳамда уни қидиришга 20 нафар қутқарувчи ва кўнгилли жалб қилингани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Фарғона вилояти Риштон туманида 21 февраль куни она ва унинг икки қизи каналда чўкиб кетганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: