20:25 | 13.06.22

                       

Андижонда туман ИИБ ва МИБ бошлиқлари ҳоким олдида муштлашгани хабар қилинди

Ҳодиса сайёр қабул пайтида содир бўлгани айтилган

Андижон вилояти Марҳамат туманида 12 июнь куни туман ҳокими Б.Йўлдошев кўз ўнгида туман Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ва Мажбурий ижро бошқармаси туман бошлиғи ўзаро муштлашгани хабар қилинди. Мажбурий ижро бюросининг Андижон вилояти бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Фото: «Bugun.uz»

Аниқланишича, 11 июнь куни туман ҳокими Б.Йўлдошев Марҳамат туманида саноат корхоналари учун мўлжалланган янги «промзона» ҳудудида аҳоли мурожаатлари учун сайёр қабул ташкил этган.

Сайёр қабул жараёнида туман ИИБ ва Бюронинг Марҳамат туман бўлими бошлиғи ўртасида тушунмовчилик юзага келган ва тадбир якунига қадар ўзаро келишиб олган. «Ҳозирда ўраниш ишлари давом этмоқда ва натижаси ҳақида қўшимча маълум қилинади», дейилади хабарда.

Сурхондарёда 29 ёшли аёл эрининг биринчи хотини томонидан «самосуд» қилингани маълум қилинган. Шунингдек, Тошкентда аёл уйидаги кар-соқов хизматкорини уриб калтаклагани хабар қилинган. ҲамдаТошкент шаҳри Чилонзор туманида 17 ёшли қизлар ўртасида муштлашув содир бўлгани хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: